Фойдаланиш шартлари

Охирги таҳрир: 02.10.2026

HuquqiyAI дан фойдаланиб, сиз қуйидаги шартларга розилик билдирасиз.

Бу матн қоралама: юрист кўриб чиқмоқда. Мазмуни хизмат ҳозир қандай ишлашини аниқ акс эттиради.

Хизмат нима

HuquqiyAI Ўзбекистон қонунчилиги бўйича умумий ҳуқуқий маълумот беради. Бу юридик маслаҳат эмас ва адвокат ўрнини босмайди. Суд, жиноий иш ёки катта сумма билан боғлиқ масалада адвокатга мурожаат қилинг.

Жавоблар ва манбалар

Ҳар бир жавоб базадаги қонун моддаларига таянади; модда матни lex.uz дан олинади ва ўзгартирилмайди. AI ёзган тушунтириш хато бўлиши мумкин — муҳим қарордан олдин кўрсатилган модданинг расмий матнини ва таҳрир санасини текширинг.

Бепул фойдаланиш ва лимитлар

Хизмат бепул. Суиистеъмолнинг олдини олиш учун ҳар браузерга кунлик савол ва ҳужжат таҳлили сони чекланган; жорий қолдиқ экранда кўрсатилади.

Тақиқланади

Хизматдан ноқонуний мақсадда фойдаланиш, автоматлаштирилган оммавий сўровлар юбориш, лимит ва ҳимояни четлаб ўтишга уриниш, бошқа шахсларнинг рухсатсиз шахсий маълумотларини юклаш.

Ҳужжат намуналари

Ариза ва шартнома намуналари умумий шаблон ҳисобланади. Тўлдирилган ҳужжатнинг тўғрилиги ва ундан фойдаланиш учун жавобгарлик фойдаланувчида.

Жавобгарликни чеклаш

HuquqiyAI маълумот асосида қабул қилинган қарорлар оқибати учун жавоб бермайди. Хизмат «борича» тақдим этилади ва вақтинча ишламай қолиши мумкин.

Ўзгаришлар

Шартлар янгиланиши мумкин; амалдаги таҳрир санаси саҳифа бошида кўрсатилади. Низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ҳал қилинади.

Бош саҳифага қайтишМахфийлик сиёсати